Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро учрашувни бошқариб боришади

© Ассоциация футбола УзбекистанаАрбитр Ильгиз Танташев
Арбитр Ильгиз Танташев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
БАА-Сурия учрашувида Илгиз Танташев ўйинда бош ҳакам вазифасини бажаради.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Жаҳон чемпионатининг 3-босқич саралашидан ўрин олган БАА — Сурия учрашувида ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Илгиз Танташев ўйинда бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради. Аҳрол Рисқуллаев эса захира ҳаками бўлади.
Ўйин 27 январь куни ўтказилади.
Шунингдек, Илгиз Танташев 1 февраль куни бўлиб ўтадиган Уммон ва Австралия ўртасидаги учрашувда AVAR ҳаками сифатида ишлайди.
Янгиликлар лентаси
0