Парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишПродажа куриного мяса на рынке
Продажа куриного мяса на рынке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
2024 йил 1 январгача ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига парранда гўштининг ҳар бир килограми учун субсидия миқдори 2 500 сўм этиб белгиланди
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистонда парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилди. Бу президент 24 январь куни имзолаган тегишли қарорда белгиланган.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограми учун субсидия миқдори 2 500 сўм этиб белгиланди (илгари 1000 сўм эди).
Субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.
Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС имтиёзлари яна 4 ойга узайтирилади
Янгиликлар лентаси
0