“Свет” ўчиши жарроҳлик амалиётларига хавф туғдирадими

© Sputnik / Кирилл Шипицин / Медиабанкка ўтишВрачи во время операции
Врачи во время операции  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
ССВ: барча операцион блоклар замонавий тарзда жиҳозланган ва қўшимча таъминот генераторларига уланган.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги электр энергиясидаги узилишлар йирик тиббий марказлар фаолият юритиши ва уларда узлуксиз операциялар ўтказилишига қанчалик таъсир қилади деган саволга жавоб берди.
“Хавотирга ўрин йўқ. Барча операцион блоклар замонавий тарзда жиҳозланган ва қўшимча таъминот генераторларига уланган. Бир манбадан узилиш дарҳол иккинчиси уланишига сабаб бўлади. Албатта, ёрдамчи дизель генераторлар билан узоқ вақт ишлаб туриш қийин. Лекин тез орада умумий таъминот тикланишига умид қиламиз. Кейинги жарроҳлик амалиётлари шунга қараб режалаштирилади”, - деди вазирлик матбуот котиби Фурқат Санаев.
Бундан ташқари, ССВ томонидан тезкор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Тиббий масканларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилган.
Янгиликлар лентаси
0