Свет ўчиши сабаби маълум бўлди - Энергетика вазирлиги

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишЛинии электропередач в Красноярском крае
Линии электропередач в Красноярском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
Свет ўчиши Қозоғистон энергетика тармоқларидаги авария туфайли содир бўлган.
ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Тошкент ва бошқа вилоятларда свет нима сабабдан ўчганини тушунтирди.
Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси Электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келди.
Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.
Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекиситон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда автоматик равишда ўчишига олиб келган.
Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди. Хозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ТЭЦларни алоҳида ишга тушириб, босқичма босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда, - дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўрта Осиё энергия ҳалқаси Совет даврида қурилган бўлиб у Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда жойлашган 83 та электр станцияларни бирлаштирган эди. Унинг бошқарув-назорат пункти эса Тошкентда жойлашган эди. Ушбу тизим нафақат электр таъминоти, балким қишлоқ хўжалиги ерларини сув билан таъминлаш жараёнларини ўзаро мувофиқлаштириш билан шуғулланар эди.
Янгиликлар лентаси
0