Тошкентда “свет” ўчиши тирбандликни келтириб чиқарди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишАвтомобили
Автомобили - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
Республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрида электр таъминотида узилиш бўлганлиги сабабли кўчаларда тирбандликлар юзага келмоқда. Пойтахт ИИББ фуқароларга мурожаат билан чиқди.
"Тирбандликларни олдини олиш мақсадида зарурат бўлмаганда шахсий транспорт воситаларидан фойдаланмаслигизни сўраб қоламиз", - дейилган хабарда.
Бугун соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб, республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Узилишлар қатор хизмат кўрсатиш соҳаларига таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, Тошкент метроси вақтинча ишлмаяпти. Уй жой коммунал хизмат вазирлиги иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирди. "Ўзбекистон темир йўллари" айрим йўловчи поездларнинг ўз манзилларига етиб бориш кечикиши кузатилишини билдирди. "Ўзсувтаъминот" эса чимлик суви етказилишида ҳам вақтинчалик узилишлар юзага келиши мумкингидан огоҳлантирди.
Янгиликлар лентаси
0