“Вазият шахсан президент назорати остида” – Асадов

© Sputnik / Дильшода Рахматова Пресс-секретарь президента Узбекистана Шерзод Асадов
 Пресс-секретарь президента Узбекистана Шерзод Асадов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
Президент матбуот котиби барчани хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қолган.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси ўчиши билан боғлиқ вазият президент назоратида эканлигини маълум қилди.
Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.

“Таъкидлаш керакки, вазият шахсан президентимиз назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда”, - дея ёзди Асадов телеграм каналида.

У барчани хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қолган. Асадовнинг сўзларига кўра, ваҳимага ўрин йўқ.

Марказий Осиёдаги блэкаут

25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминоти узилди. Энергетика вазирлиги Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон ва атроф ҳудудларида электр энергияси таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилди. Ҳозир электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилиб, ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилган.
Янгиликлар лентаси
0