“Заковат” ўйини ғолиблари ОТМга имтиҳонсиз киришади

© Пресс-служба Интеллектуального фонда "Заковат" / Mukhitdin AleeВ Ледовом дворце "Хумо Арена" состоялось торжественное открытие турнира "Заковат"
В Ледовом дворце Хумо Арена состоялось торжественное открытие турнира Заковат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев "Заковат" ва интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Интеллектуал ўйинлар, жумладан, “Заковат” умумий ўрта таълим мактаблари, президент таълим муассасалари, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ҳамда олий таълим муассасалари, шунингдек, кўнгилли жамоалар ўртасида тизимли равишда ўтказиб борилади. Бу Ўзбекистон президенти имзолаган тегишли қарорда белгилаб қўйилган.

Ташкилий қўмита тавсиясига кўра интеллектуал ўйинларнинг республика босқичи ғолиблари ва совриндори (1-3-ўринлар) ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ва олий таълим муассасаларига базавий тўлов контракт асосида имтиҳонларсиз қабул қилинади. Ғолиб амалдаги талабалар эса худди шартларда ОТМдаги таълимнинг кейинги босқичига ўтишлари мумкин.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун “Заковат” стипендияси таъсис этилади. У йил давомида ҳар ойда берилади.
Таълим муассасаларида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал клубларининг координатори бўлган профессор-ўқитувчиларга директор жамғармаси ҳамда олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида бир марталик устама тўлаб берилади.
ОТМга кириш учун чет тилидан ҳам мажбурий имтиҳон топширилади
Мамлакатда интеллектуал ўйинларни янада ривожлантириш мақсадида Давлат бюджетидан “Заковат” интеллектуал клуби” нодавлат нотижорат ташкилотига 2022 йилда 50 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Мазкур маблағлар интеллектуал ўйинларни ташкил этиш, савол йўллаган телетомошабинларни моддий рағбатлантириш, экспертлар ва ҳакамларга иш ҳақи тўлаш, “Заковат” интеллектуал клуби аъзолари учун очиқ рўйхатдан ўтиш электрон платформасини яратиш ва уни юритиш ҳамда ғолиб бўлган жамоалар аъзоларини рағбатлантиришга йўналтирилади.
Техникум битирувчиларини ОТМга суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланди
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олиш амалиётини йўлга қўяди.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили апрель ойида “Интеллектуал ҳафталик” тадбирини тизимли равишда ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0