Айрим ҳудудларда газда узилишлар кузатилмоқда

© Sputnik / Александр ВильфГазовая конфорка
Газовая конфорка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Oбуна бўлиш
"Ҳудудгазтаъминот" Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кузатилаётган табиий газдаги узилишлар сабабини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. 25 январь куни электр энергияси таъминотида кузатилган узилишлар сабаб Газли, Шўртан ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та кон фаолиятини вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, ўз навбатида бу "Ўзтрансгаз" магистрал газ қувурлари ва "Ҳудудгазтаъминот" маҳаллий тармоқларида босимнинг пасайишига олиб келган.
“Айни вақтда, Фарғона водийсининг қатор туманлари, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида табиий газ таъминотида босим пасайиши ёки умуман йўқлиги кузатилмоқда”, - дейилган хабарда.
"Ҳудудгазтаъминот" босимни қайта тиклаш ва истеъмолчиларга табиий газни узатиш ишлари бўйича барча чоралар кўрилаётганини билдирган.
Газ босими пасайган ёки умуман йўқ бўлган манзиллардан газда ишлайдиган барча жиҳозларни ўчириб қўйиш ва биноларни газ ҳиди йўқлигини текшириш сўралмоқда. Зарурат туғилганда 1104 Call-марказига қўнғироқ қилиш мумкин.
Қайси вилоятларда электр таъминоти 100% тикланди - вазирлик ҳисоботи
Янгиликлар лентаси
0