Барча шифохоналарда электр узлуксизлиги таъминланмоқда - ССВ

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРеанимация временного госпиталя
Реанимация временного госпиталя  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Oбуна бўлиш
Ҳар бир шифохонада электр таъминоти учун 24 соат навбатчилик ташкил этилган - вазирлик.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Барча тиббиёт муассасаларида электр узулуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Республикадаги барча тиббиёт муассасалари, реанимация бўлимлари, туғуруқ комплекслари ва коронавирусга ихтисослашган шифохоналарда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда электр таъминотида узилишларнинг олдини олишга қаратилган зарур чоралар кўрилмоқда.
Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида ҳам электр узлуксизлигини таъминлаш мақсадида дизель генераторлари ишлаб турибди.
Шунингдек, қолган тиббиёт муассасаларида ҳам дизель электр манбаи ўрнатилган бўлиб, ҳар бир шифохонада электр таъминоти учун 24 соат навбатчилик ташкил этилган.
Улардаги вазият вазирлик марказий штаби томонидан туну кун мувофиқлаштириб турилибди.
Янгиликлар лентаси
0