Газ таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишКонфорки газовой плиты
Конфорки газовой плиты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Oбуна бўлиш
Газ таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда - "Ҳудудгазтаъминот" АЖ.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. "Ҳудудгазтаъминот" компанияси Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида газ таъминоти босқичма-босқич тикланаётганини маълум қилди.
"Эслатиб ўтамиз, маиший уй ёритгичлари ва бошқа электр жиҳозларини ёқишдан олдин хонага кириб, унинг ичида газ ҳиди (бошқа бегона ҳидлар) йўқлигига ишонч ҳосил қилишингиз ва фақат шундан кейингина электр энергиясидан фойдаланишингиз керак", — дейилади хабарда.
"Ҳудудгазтаъминот" фуқаролардан иситиш мосламаларидан фойдаланишда ўта эҳтиётор бўлишни ва "зангори" ёнилғидан оқилона, "исроф қилмай фойдаланишни" илтимос қилди.
Янгиликлар лентаси
0