Парранда гўшти ишлаб чиқарувчиларига қўшимча субсидия берилади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишПродажа куриного мяса на рынке
Продажа куриного мяса на рынке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Oбуна бўлиш
Паррандачилик хўжаликларига ҳар бир килограмм тайёр маҳсулот учун қўшимча 2500 сўм субсидия берилади - президент қарори.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йилнинг биринчи январидан бошлаб парранда гўшти ишлаб чиқарувчиларига субсидия берилади. Бу ҳақида президентнинг 24 январ куни қабул қилинган 100-сонли қарорида айтиб ўтилган.
Қарорда хусусан қуйидагилар белгиланган:
1.
2022 йилнинг 1 январидан 2024 1 январига қадар ҚҚС тўловчи паррандачилик хўжаликларига ҳар бир килограмм тайёр маҳсулот учун 2500 сўм миқдорида субсидия берилади;
2.
Ушбу субсидиялар ҚҚСдан озод қилиш имтиёзли даврида ҳам амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 июнидан бошлаб Ўзбекистон президенти қарорига асосан паррандачилик хўжаликларига сотувга чиқарилган ҳар бир дона тухум учун 50 сўмдан ва ҳар бир килограмм гўшт учун 1000 сўмдан субсидия белгиланган эди. Ундан ташқари ушбу фаолият билан шуғулланувчилар даромад, мол-мулк ва сув ресурслари солиғини 50% чегирма билан тўлаши белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0