Қайси вилоятларда электр таъминоти 100% тикланди - вазирлик ҳисоботи

© REUTERS / Neil HallОпоры ЛЭП в Лондоне
Опоры ЛЭП в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида электр таъминоти тўлиқ тикланган.
ТОШКЕНТ, 26 янв – Sputnik. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, айни дамда Республикада электр таъминоти ўртача 70%га тикланган. Қорақалпоғистон ва яна олтита вилоят ҳамда Тошкент шаҳрида электр таъминоти 100% тикланган.
Хусусан, 26 январь 04:00 ҳолатига:
1.
Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
2.
Андижон вилояти — Андижон шаҳар 70%, Хонабод 100%, қолган барча туман ва шаҳарларда 10% электр таъминоти мавжуд.
3.
Бухоро вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
4.
Жиззах вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
5.
Қашқадарё вилояти — Қарши шаҳар 5%, Ғузор тумани 70% уланган. Муборак туманидаги газ конларига ва асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;
6.
Навоий вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
7.
Наманган вилояти — Барча туман ва шаҳарларда 70% электр таъминоти мавжуд;
8.
Самарқанд вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
9.
Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100%, Термиз шаҳри 100%, Термиз туман 70%, Шеробод тумани 15%, Олтинсой тумани 70%, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон туманлари 10%, Ангор, Мизробод, Жарқўрғон, Қизириқ ва Бандихон туманларида 5% электр таъминоти мавжуд;
10.
Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 100%, Янгиер 100%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 100%, Сайхунобод тумани 60%, Гулистон тумани 100%, Мирзаобод тумани 100%, Ховос тумани 100%, Оқолтин тумани 100%, Сардоба тумани 100%, Сирдарё туманида 40% электр таъминоти мавжуд;
11.
Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар 95%, Бекобод шаҳар 100%, Нарафшон шаҳар 40%, Олмалиқ шаҳар 100%, Чирчиқ 80%, Оҳангарон шаҳар 100%, Бўка тумани 40%, Бўстонлик тумани 95%, Зангиота тумани 40%, Қибрай тумани 95%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент тумани 80%, Тошкент тумани 80%, Қуйи Чирчиқ 50%, Ўрта Чирчиқ 20%, Юқори Чирчиқ тумани 60%, Чиноз 70%, Янгийўл туманида 5% электр таъминоти мавжуд;
12.
Фарғона вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
13.
Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
14.
Тошкент шаҳри — электр таъминоти тўлиқ тикланган.
Шу билан бирга Энергетика вазирлиги кеча электр таъминотида содир бўлган узилишлар туфайли газ қазиб олиш конлари ва уни газни ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиши содир бўлгани ва бунинг оқибатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайганини маълум қилган.
Бу эса ўз навбатида иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши ва электр энергиясини ишлаб чиқариши ҳам камайишига олиб келмоқда. Шу сабабли мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб айрим ҳудудларида электр энергияси навбатма-навбат етказиб берилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0