Умра зиёрати учун парвозлар ҳар куни амалга оширилади

© Дин ишлари қўмитасиУмра 2017 баҳор мавсуми
Умра 2017 баҳор мавсуми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Oбуна бўлиш
Рамазон ойида Саудия Арабистонига ҳар куни учтадан парвозлар амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Феврал ойидан бошлаб Тошкентдан Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига парвозлар сони ошади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси.

Умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилади, - дейилган хабарда.

Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюсида маълум қилган.
Маълумот учун, Саудия Арабистони мамлакатга зиёрат учун келаётган мусулмонлар сонини чеклаш ва назорат қилиш мақсадида ҳар бир давлат учун квоталар жорий этган. 2018 йилга қадар Ўзбекистон фуқаролари ҳам умра сафарига квота асосида бориб келар эди. 2018 йилнинг 25 октябридан буён Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу квоталар бекор қилинди.
2020 йилда умумжаҳон пандемияси бошланганидан сўнг Саудия Арабистони хорижий фуқаролар учун ҳаж сафарини қатъий чеклаб қўйган эди. 2021 йилда ҳаж сафарига бориш учун бутун дунё бўйлаб атиги 60 минг квота берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0