E-aktiv, мол-мулк солиғи: тадбиркорларга айрим енгилликлар берилади

© SputnikЗдание Государственного налогового комитета (ГНК) Узбекистана
Здание Государственного налогового комитета (ГНК) Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2022
Oбуна бўлиш
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорларга қатор енгилликлар берилишини эълон қилишди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси солиқ қонунчилиги ва маъмурчилигига оид қўшма ахборот билан чиқди. Давлат органлари профессионал ташкилотлар ва тадбиркорлар сўрови ва таклифлари инобатга олинганини маълум қилишган.

E-aktiv

Тадбиркорлик субъектларини дастурни қўллашга жалб қилиш 2022 йилда босқичма-босқич амалга оширилади. 2022 йил 1 апрелдан "E-aktiv" дастуридан мажбурий фойдаланиш тўғрисидаги талаб фақат 4 тоифадаги товарларга татбиқ қилинади (цемент, шиша, ёғоч ва паxта).
Дастурни тажрибадаги 4 тоифа товарлар бўйича қўллаш натижаларидан келиб чиқиб, товарлар рўйхати ДСҚтомонидан босқичма-босқич кенгайтирилади. Дастурни барча тоифадаги товарларга жорий этишни 2023 йил IV чоракда якунлаш режалаштирилмоқда.
2022 йил якунига қадар солиқ тўловчиларнинг вакиллари ва экспертлар билан биргаликда товар ва хизматларнинг каталогини тўлиқ шакллантириш, содда ҳамда фойдаланиш учун қулай шаклда уларнинг базавий шартли бирликларини аниқлаш мақсадида тармоқлар бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.
"E-aktiv" дастурий маҳсулотидан фойдаланмаганлик (тажриба товарлари тоифасига киритилган товарлар бундан мустасно) ҳамда ҳақиқатда етказиб берилган товарга (хизматга) мос келмайдиган маҳсулот ва хизмат индентификация кодларини кўрсатганлиги учун солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари 2022 йил 1 сентябрга қадар қўлланилмайди.

ҚҚС тўловчиларининг таҳлика-таҳлил автоматлаштирилган тизими

Аввал тақдим этилган уч ойлик даврга (2021 йилнинг октябрь ойидан декабрь ойига қадар) қўшимча равишда солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:
раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТ да тасдиқланмаганлиги (омил #1);
ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги (омил #4);
солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 квадрат метрдан кам) (омил #6);
охирги ўн икки ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатларимавжудлиги (омил #14);
ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги (омил #15).
Ушбу мезонлар йирик солиқ тўловчиларга ва ҚҚС тўловчиси сифатида янги рўйхатдан ўтаётган солиқ тўловчиларга нисбатан тўхтатилмайди;
Солиқ тўловчиларининг вакиллари ва экспертлар билан биргаликда солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) такомиллаштириш ва солиқ тўловчиларга уларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.

Мол-мулк солиғи

2022 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ҳисобланиши 1 квадрат метр учун мутлақ қийматда белгиланган энг кам қийматни (солиқ солинадиган база сифатида) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳудудий молия ва солиқ органларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллашюзасидан таклифлар киритиш бўйича тавсиялар берилди.
Молия вазирлиги ва ДСҚ баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари билан учрашувдан сўнг қуйидаги қўшимча қарорлар қабул қилишди:
а) солиқ тўловчи томонидан 2020-2021 йилларда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базасини аниқлаш учун қабул қилинади. Бунда, солиқ тўловчиларига ягона мол-мулк мажмуининг бир қисми ҳисобланган алоҳида (мустақил) турувчи бино ёки иншоотларни баҳолаш ҳуқуқи берилган;
Солиқ кодексига асосан солиқ тўловчиларига агар объектнинг 1 кв. метри қиймати белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчига кўчмас мулк объектлари қийматини баҳолашни ўтказиш учун мустақил баҳоловчиларни жалб этиш ҳуқуқи берилган. Бундай ҳолларда мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.
б) сув ҳайдаш миноралари, резервуарлар, соябонлар, бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар) ҳамда бошқа шунга ўхшаш объектлар бўйича солиқ базасини2021 йилдаги тартибга ўхшаш аниқлаш тартиби сақлаб қолинади.
Баҳоловчилар билан ҳамкорликда иш олиб бориш жараёнида энг кам қиймат татбиқ қилинмайдиган кўчмас мулк объектларининг рўйхати тўлдирилади.

Бизнес-ҳамжамият билан мулоқот

Бизнес-ҳамжамият билан мулоқотни давом эттириш борасида қабул қилинган чоралар ва янги дастурий маҳсулотлар бўйича Молия вазирлиги ва ДСҚтомонидан профессионал ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилади, шунингдек тадбиркорларнинг таклиф ва саволлари, шу жумладан солиқ органларига телеграм каналлари орқали келиб тушаётган таклифлари муҳокама қилиб борилади.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоат кенгаши ишни янада фаол давом эттиради. Савдо-саноат палатаси, Солиқ маслаҳатчилари палатаси, Аудиторлар палатаси ва Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси аъзолари билан мунтазам учрашувлар ташкил этилади.
Солиқ тўловчилар buxgalter.uz сайти орқали ҳам ўз таклиф ва саволларини тақдим этишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0