Спорт

Шомуродовдан дубль: Ўзбекистон Жанубий Суданни йирик ҳисобда мағлуб этди - видео

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик баҳсида Жанубий Судан устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик баҳсида Жанубий Судан устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўзбекистон миллий жамоаси бугун ФИФА кунлари доирасидаги илк расмий ўртоқлик учрашувини ўтказди. Сречко Катанец шогирдлари Жанубий Судан миллий жамоасига қарши саф тортди.
Учрашувни ҳужумкор бошлаган ўзбекистонлик футболчилар 6-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаевнинг зарбасини дарвозабон бартараф этгач, қайтган тўпни Элдор Шомуродов дарвозага тескари турган ҳолда товони билан ҳисобни очди – 1:0.
29-дақиқада эса Жавоҳир Сиддиқовнинг узатмасидан кейин Элдор дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, дублини расмийлаштирди – 2:0.
Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида эса африкалик футболчилар ўз жарима майдонларида қўл билан ўйнашди. Белгиланган пенальтини эса Жалолиддин Машарипов "Паненка услуби"да ижро этиб, фарқни йириклаштирди – 3:0.
Ўзбекистон миллий жамоаси Дубайда ФИФА кунлари доирасидаги илк расмий ўртоқлик баҳсида йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Навбатдаги баҳс 1 февраль куни Янги Зеландияга қарши ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0