Агар бу Россияга боғлиқ бўлса, унда уруш бўлмайди - Лавров

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПресс-конференция главы МИД РФ С. Лаврова
Пресс-конференция главы МИД РФ С. Лаврова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2022
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакат 3та радиостанциясига интервью берди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Sputnik радиоси, “Эхо Москвы”, “Говорит Москва” ва “Комсомольская правда” журналистларининг саволларига жавоб берди.
Агар бу Россияга боғлиқ бўлса, унда уруш бўлмайди, деди ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Биз урушларни хоҳламаймиз, лекин манфаатларимизга қўполлик билан тажовуз қилинишига, манфаатларимиз эътиборга олинмасликка йўл қўймаймиз", - деб қўшимча қилди у.
Лавров Москвани асосий муаммо – НАТОнинг кенгайишига бўлган муносабати қаноатлантирмаслигини билдирди.
Лавров интервьюда билдирилган асосий фикрлар:
️Киевни Минск келишувларини бажаришга мажбурлаш керак.
️Россия собиқ СССР мамлакатларидаги ватандошларини ҳимоя қилиш учун юмшоқ куч ва дипломатиядан фойдаланади.
️Москва Минскка Беларусдаги “КП”нинг ёпилиши бўйича ўз позициясини тушунтирди.
️Россия хавфсизлик кафолатлари бўйича ўз позициясини ўзгартирмайди, муросага ўрин йўқ.
️Россия кимдир Киевни урушга мажбур қилишни хоҳлаётганини истисно қилмайди.
️Агар Зеленский Донбассни муҳокама қилмоқчи бўлса - мулоқот гуруҳига ўтиши мумкин.
Мезбон давлатнинг таклифисиз Россия Қуролли Кучлари хорижда ҳеч қаерда жойлаштирилмаган.
Янгиликлар лентаси
0