Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмоқда

© Pexels/JACK REDGATEЛужа от дождя
Лужа от дождя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 28-29 январь кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин, тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кучли бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. 28-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан Каспий денгизи ва Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
28-29 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:
28 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 17-22 м/с гача;
28 январда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин;
29 январда Сурхандарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
28-29 январда республика ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
28-31 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш ҳавфи бор.
ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
28 январь куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўнаилишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўнаилишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиш ҳавфи бор. Шарқий шамол йўнаилишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0