Жамият

ФВВ ис газидан заҳарланишнинг асосий сабаблари санаб ўтди

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаПожарный МЧС
Пожарный МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш ҳолатлари афсуски ҳалига қадар жуда кўп учрамоқда. ФВВ ушбу ҳолатларнинг асосий сабабини яна бир бор эслатиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йилда ис гази билан боғлиқ жами 74 та холат аниқланиб, ушбу холатларда 67 нафар фуқаро заҳарланган ва 128 нафар фуқаро вафот этган, деб хабар қилинди ФВВ ва ИИВ вакиллари иштирокида АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида .
Афсуски ушбу аянчли статистика янги йилда ҳам давом этиб келмоқда. Хусусан, 2022 йилнинг 25 январга қадар 16 ҳазарланиш ҳолати содир бўлиб уларда 28 нафар фуқаро вафот этган ва 9киши заҳарланган.
Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
газ, кўмир, ўтин ва бошқа ёқилғидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик;
ностандарт, қўлбола ясалган ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;
газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печларини дам олиш, ухлаш хоналари ичида ўрнатилиши;
ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш шулар жумласидан.
Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз, кўп учрайдиган заҳарли бирикма табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги, чала ёниши оқибатида вужудга келади. Ис гази организмга нафас олиш орқали кириб боради. Ушбу газ кислородга нисбатан 300 маротаба тез ва кўпроқ гемоглобинга бирикиш хусусиятига эга. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кисларод ташиш хусусияти жуда пасайиб, гипоксияга, оғир заҳарланганда аноксияга олиб келиши мумкин.
© SputnikОсторожно газ! деск узб
Осторожно газ! деск узб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2022
Осторожно газ! деск узб
Янгиликлар лентаси
0