Кучли шамол: Қашқадарёдаги газ ишлаб чиқариш қурилмаларида авариявий тўхталиш бўлди

© Пресс-служба компании "Узбекнефтегаз"Логотип "Узбекнефтегаз"
Логотип Узбекнефтегаз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2022
Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилоятида кучли шамол бўлиши натижасида, электр таъминотида узилишлар содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Бугун соат 11:20 да Қашқадарё вилоятида кучли шамол бўлиши натижасида, электр таъминотида узилишлар содир бўлди.
Унинг оқибатида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан-1” (Бетман), “Шўртан-2” (КМПО), “Шимолий Нишон”, сиқув компрессор станцияларида жами 11 та газ ҳайдаш агрегатлари, Пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасида 1- ва 5-сонли технологик қурилмалари ҳамда Шўртан газ кимё мажмуасида полиэтилен ишлаб чиқариш қурилмалари авариявий тўхталиш бўлди.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида соат 15:00 га қадар жами тўхтаган газ ҳайдаш агрегатларидан 10 таси, пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаларининг барчаси ҳамда полиэтилен ишлаб чиқариш қурилмаси қайта ишга туширилди ҳамда магистраль газ қувурларига табиий газ етказиб бериши барқарорлиги таъминланди.
Ҳозирда “Шўртан-1” сиқув компрессор станциясидаги 1 та газ ҳайдаш агрегатини ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилди “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати.
Янгиликлар лентаси
0