Россия

Россияга қайтишни истайдиган ватандошлар учун шароит яратиш керак — Лавров

© Sputnik / Георгий Куролесин / Медиабанкка ўтишПассажиры отмененных рейсов в аэропорту "Шереметьево"
Пассажиры отмененных рейсов в аэропорту Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Янги мустақил давлатлар фуқаролари ўзлари туғилган жойда қолиб, ўша ерда яшаса яхши бўларди. Масалан руслар Қозоғистонда ёки бошқа республикаларда яшаб, ривожланса - Лавров.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров радиостанцияларга берган интервьюсида Россияга қайтишни истайдиган ватандошларга максимал имтиёзлар яратиш кераклигини айтди. РИА Новости хабарига асосан.
Шу билан бирга Лавров, барча янги мустақил давлатлар фуқаролари ўзлари туғилган, ўрганган жойида қолиб яшаса яхши бўлишини таъкидлади.
“Янги мустақил давлатлар фуқаролари ўзлари туғилган жойда қолиб, ўша ерда яшаса яхши бўларди. Масалан руслар Қозоғистонда ёки бошқа республикаларда яшаб, ривожланса. Бунинг учун дискриминациянинг ҳар қандай кўринишини бекор қилиш керак. Лекин бирор киши Россияга кўчиб ўтишни истаса – бунинг учун максимал қулай шароит яратиш керак”, - деди Лавров.
Россия ташқи ишлар вазири айтишига кўра, бу йил ватандошларни қайтариш бўйича 80га яқин ҳудудий дастурлар амалга оширилди. Улар орасида Узоқ Шарқ, Забайкал ўлкасидаги дастурлар ҳам бор. Ушбу ҳудудлар Россияга кўчиб ўтишни истайдиганлар учун устувор ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин Россия президенти Владимир Путин Давлат Думасига Россия фуқаролигини олиш учун енгилликларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритган эди. Унда хорижий фуқароларни Россия фуқароси деб тан олиш учун белгиланган критерийлар енгиллаштирилган. Хусусан собиқ СССР фуқаролариб уларнинг фарзандлари ва бошқаларга доир.
Янгиликлар лентаси
0