Uzbekistan Airways 30-йиллиги муносабати катта чегирма эълон қилди

© Sputnik / Марина Лысцева / Медиабанкка ўтишБоинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways
Боинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2022
Oбуна бўлиш
Uzbekistan Airways ўз юбилейи арафасида барча парвозларга 30%ли чегирмалар эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Uzbekistan Airways компанияси ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан акция эълон қилди.

Фақат 28 январь куни Uzbekistan Airwaysнинг барча рейслари авиачипталарига 30% чегирма амал қилади, - дейилган хабарда.

Акция қоида ва шартлари:
30% чегирмали авиачиптани 2022 йилнинг 28 январь санаси соат 00:00 дан 23:59 (маҳаллий вақт) гача харид қилиш мумкин;
Авиачиптани www.uzairways.com расмий сайтида, Узбекистан Аирвайс Салес филиалида ва авиакомпаниянинг Ўзбекистонда Республикасидаги агентларидан харид қилиш мумкин;
Авиаташувлар муддати чекланмаган (авиачиптани расмийлаштириш амалдаги рейслар жадвалига мувофиқ амалга оширилади);
Чегирма эконом ва бизнес класс тарифларининг барча турларига амал қилади;
Ушбу чегирмани бошқа чегирмалар билан (болалардан ташқари) қўллаш тақиқланади;
Чегирма code share рейсларида ва савдо битимлари доирасида эълон қилинган тарифлар учун қўлланилмайди;
Акция доирасида сотиб олинган авиачипталарни қайтариш ва бошқа санага расмийлаштириш шартлари билан авиакомпания расмий сайтида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0