Аҳолига 74 турдаги дори воситалари бепул берилади

© Посольство республики Узбекистан в РФЛекарства купленные сотрудниками посольства республики Узбекистан в РФ для своих соотечественников
Лекарства купленные сотрудниками посольства республики Узбекистан в РФ для своих соотечественников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда қон босими ва қандли диабетга чалинганларга бепул тарқатиладиган дорилар миқдори ошади.
ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ аҳолига 74 турдаги дори воситалари бепул берилади, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ушбу мақсадда давлат томонидан бепул тарқатилиши керак бўлган дори-дармон учун ажратилган маблағлар 3 баробар оширилади, - дейилган хабарда.
Бепул тарқатиладиган дорилар, жумладан:
қон босими ортиши аниқланган 200 мингдан зиёд аҳолига эналаприл (enalapril);
қандли диабет аниқланган беморларга инсулинлар ва метформин дори дори воситалари оилавий шифокорлар орқали бепул тарқатилади;
Дори воситалари аҳолига оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилади.
Шунингдек, Тараққиёт страгиясига мувофиқ хонадонбай тиббий профилактика кучайтирилиши ҳам айтиб ўтилган.
Жумладан, хонадонбай тиббий профилактика кучайтирилиб, 40 ва ундан катта ёшдаги аҳолида:
онкологик,
бўқоқ,
қандли диабет
юқори қон босими,
инсульт,
инфаркт касалликларини эрта босқичларда аниқлаш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, 30 - 55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни, 45-65 ёшдаги аёллар орасида сут бези саратонини эрта аниқлаш учун текширувлар ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0