Ёқимсиз ҳид чиқариш учун қонуний жавобгарлик жорий этиш керак - Адлия вазирлиги

© AFP / RODRIGO BUENDIAМужчина закрывает нос. Иллюстративное фото
Мужчина закрывает нос. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2022
Oбуна бўлиш
Ёқимсиз ҳид – бу учувчан кимёвий бирикмалардир. Улар инсонниг кайфиятига, иш фаолиятига жиддий таъсир ўтказади.
ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. Адлия вазирлиги Ўзбекистон қонунчилишгида ёқимсиз ҳид чиқариш учун жавобгарлик белгиланмаганини қайд этиб, ушбу масалада қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқди.

Ёқимсиз ҳидларларнинг атроф-муҳитга, инсонлар саломатлигига салбий таъсири, бу турдаги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни талаб этади.<...> Шунга кўра, таҳлил натижалари ва бу борада ишлаб чиқилган таклифлар уларни амалиётга татбиқ мақсадида маъсул идораларга киритилди, - дейилган хабарда.

Бунга сабаб қилиб – Ўзбекистонда ҳавонинг ифлосланиш даражаси нисбатан юқори даражада экани кўрсатилган. Дунё мамлкатларида ҳаво сифатини назорат қилувчи Air Visual халқаро ташкилоти хабарига кўра, ушбу кўрсатгич қайд этилган 73та давлат ичида Ўзбекистон 18 ўринни эгаллагани (29.9 µг/м³) айтиб ўтилган. Икки йил олдин 16-ўринда (34.3 µг/м³) бўлган.
Ушбу антирейтингда энг ҳавоси ифлос мамлакатлар Бангладеш, Покистон ва Ҳиндистон, ҳавоси энг тоза давлатлар эса - Австралия, Финляндия, Исландия экани қайд этилган.
Атмосфера ҳавосига, аҳоли саломатлигига таъсир кўрсатувчи ва долзарб аҳамият касб этиб бораётган муаммолардан бири бу – зарарли ва ёқимсиз ҳидлардир. Ёқимсиз ҳид – бу учувчан кимёвий бирикмалардир. Улар инсонниг кайфиятига, иш фаолиятига жиддий таъсир ўтказади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёқимсиз ҳидлар кўз, бурун ва томоқни тирнаш хусусиятига эга бўлиб, бош оғриғи, кўнгил айниши, диарея, овознинг хириллаши, томоқ оғриғи, йўтал, кўкрак қафасидаги сиқилиш, бурун тиқилиши, нафас қисилиши, стресс, уйқучанликни келтириб чиқаради.
Ўзбекистонда бундан буён саноат корхоналарининг сони ошиб бораётганини туфайли бундан буён атмосфера ҳавосига чиқарилаётган турли хил зарарли ва ўткир ҳидли чиқиндилар ҳажми ҳам шунга кўра ортади.

Амалдаги қонунчилик

Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси сифати “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Бироқ, ушбу Қонунда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий қоидалар белгиланган, ёқимсиз ҳидлар масаласи назарда тутилмаган.
Санитария қоидалари ва нормаларида эса атмосфера ҳавосига зарар етказувчи корхоналар фаолиятига оид нормалар белгиланган бўлсада, айнан ёқимсиз ҳидлар ва уларни тартибга солувчи нормалар ўз аксини топмаган.
Хорижий давлатларда бундай қонунлар бир неча ўн йиллар илгани қабул қилинган. Масалан Японияда 1972 йилда. Шунингдек Францияда, Нидерландда, Германия ва АҚШда ҳам ёқимсиз ҳидлар қонунчилик билан тартибга солинади.
Янгиликлар лентаси
0