Спорт

Ўзбекистонлик дзюдочи Португалияда олтин медални қўлга киритди - видео

© Фото: Федерация дзюдо УзбекистанаМуроджон Юлдашев
Муроджон Юлдашев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Португалия Гран-Приси финалида Муроджон Йўлдошев испаниялик Салвадор Касес Рокага қарши курашди.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Алмада шаҳри мезбонлигида ўтаётган Португалия Гран-присининг иккинчи кунги баҳсларида ўзбекистонлик дзюдочи Муроджон Йўлдошев олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.
-73 кг вазн тоифасидаги финалда Муроджон Йўлдошев испаниялик Салвадор Касес Рокага қарши курашди. Йўлдошев рақибини иппон баҳоси билан мағлубиятга учратиб, олтин медал соҳибига айланди.
Миллий олипия қўмитаси хабарига кўра, Муроджон фаолиятида илк бор IJF таснифидаги мусобақада медаль қўлга киритган ва Португалия Гран-Приси олтин медали билан бирга қимматли 700 рейтинг очкосига ҳам эга бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Алмада шаҳрида дзюдо бўйича мукофот жамғармаси 100 минг долларни ташкил этувчи Португалия Гран-Приси бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0