Ўзбекистон футзал терма жамоаси Черногорияга 8 та гол урди – видео

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футзалу
Сборная Узбекистана по футзалу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Черногория футзал терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 8:1 ҳисоби билан якунланди.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 январь, якшанба куни Черногорияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Ўйин 8:1 ҳисобидаги йирик ғалаба билан ўзбекистонлик футзалчилар фойдасига ҳал бўлди.
Илҳом Ҳамроев ҳет-трик муаллифига айланди. Даврон Чориевдан дубл. Суннатулла Жўраев, Ихтиёр Ропиев ва Ҳусниддин Нишонов биттадан голни ўз номларига ёздириб қўйишди.
Черногория сафида ягона голни Эфович Ариян урди.
Аввалроқ Ўзбекистон футзал терма жамоаси Францияга қарши ўртоқлик ўйинида 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0