Ўзбекистонга олиб кириладиган айрим товарлар божхона божидан озод этилмоқда

CC0 / Pixabay / Florian-Media / Наушники, архивное фото
Наушники, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2022
Oбуна бўлиш
2025 йил 1 январгача овоз, тасвир ёки бошқа маълумотларни узатиш ёки қабул қилиш аппаратураси, қулоқчинлар каби товарлар божхона божидан озод этилади.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра,Ўзбекистонга олиб кириладиган айрим товарлар (овоз, тасвир ёки бошқа маълумотларни узатиш ёки қабул қилиш аппаратураси, маълумотларни сақловчи қурилмалар, проекторлар, карнайлар, қулоқчинлар) 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади.
Бундан ташқари, 2022 йил 1 январдан уяли алоқа операторлари учун уяли алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкаси 10 фоиз этиб ўрнатилади.
Хизматлар соҳасидаги янги лойиҳалар учун 14 фоиз ставкада битта лойиҳа бўйича 2 миллиард сўмгача кредит ажратилади.
Тадбиркорларга меҳмонхона бўйича ер ва мол-мулк солиғи ставкаси 90 фоизга камайтирилади
Янгиликлар лентаси
0