Россия билан уруш Борис Жонсонга нега керак

© REUTERS / UK Parliament / Jessica TaylorБританский премьер-министр Борис Джонсон
Британский премьер-министр Борис Джонсон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2022
Oбуна бўлиш
Британия бош вазирининг ишлари ҳар қачонгидан ёмон, агар уни фақат уруш қутқариб қоладиган бўлса – ҳозирча фараз қилинаётган уруш.
Қувонч келтирмай қўйган уй ишларини ташлаб, бу ҳафтани Борис Жонсон Россияга бағишлаш ниятида. У Владимир Путинга сим қоқмоқчи, Эстониядаги Британия ҳарбийлари сони икки бараварга кўпайтиришга ва Лондон томонидан Россияга нисбатан қабул қилиниши мумкин бўлган санкциялар тўпламини кенгайтиришга тайёр.
Таҳдидли чораларни эълон қилиш ташқи ишлар вазири Элизабет Трассга топширилганди. Британия дипломатияси раҳбари, афтидан, Россия чегараси яқинида намойиш қилган танкдан ҳеч ҳам тушгиси йўқ.
Sky News телеканали эфирида артиллерияча дангаллик билан у “Кремль учун қизиқиш туғдирадиган ҳар қандай компанияга” қатъий жазони ваъда қилди. Бошловчи Британия ҳукумати бой руслардан Лондондаги уйларини тортиб оладими дея сўради (Англияда бу мавзу кетма-кет бир неча йилдирки севимли ва қизиқарли мавзу). Лиз Трасс бунга сермазмун жавоб қайтарди: “Истисно қилинмайди. Биз ҳозир санкцияларимиз кимга тааллуқли бўлишини очиқламоқчи эмасмиз”.
Лекин ички кун тартибига оид саволлар берилиши биланоқ, золим вазир мулойим бўлиб қолди: Европа Иттифоқи билан муносабатларда кўнгдалак бўлган Шимолий Ирландия тақдири ҳақида тушуниб бўлмайдиган бир нарсаларни айтди, бош вазир атрофидаги вазият ҳақида гап кетиши билан умуман ғулдираб қолди ва риёкорона унинг фикрларини тўлалигича Россия ва Украина билан бандлигини кўрсатди.
Гўёки назарий жиҳатдан бу ўринни ўзи эгаллаши мумкин бўлган Британия вазирлар маҳкамаси раҳбари тақдири уни заррача қизиқтирмайдигандек.
Жонсон ҳозир ўзини қутқариш учун ноилож чораларини кўришга уринмоқда. Унинг қароргоҳидаги тунги базм билан боғлиқ жанжал катталашган, бироқ бу ерда бош вазирга Лондон полицияси ёрдам келган.
Ўтган ҳафта Жонсон "у ким блан ўтиргани, қаерда ичгани ва турганини" текширган қўли остидаги ходим Сью Грейнинг маърузасини чоп қилишга ваъда берганди. Скотленд-Ярд ишни бошини тутиши билан ҳаммаси ўзгарди.
Бош полицияси Крессида Дик дедики, унинг қўли остидагилар ҳатто бош вазирни сўроқ қилишади, у бунга хурсандчилик билан рози бўлди, чунки комиссарнинг кейинги талаби Жонсон ваъда қилган маъруза тафсилотларини тергов кетаётган пайтда эълон қилмаслик эди.
Британияликлар Украинадан қочишга ҳозирланишмоқда
Полиция суруштируви узоқ ойларга чўзилиши маълум, бош вазирга эса ҳозир ҳар қачонгига қараганда вақт даркор.
Юзага келган қутқарув танаффусини зудлик билан тўлдириш зарур, бўлмаса Жонсон учун у ноқулай ва ҳатто ҳалокатли бўлади: сайловчилар газ ва электр энергиясининг ўсиб бораётган нархига дуч келишди, апрелдан уларни солиқлар оширилиши ҳам кутиб турибди.
Май ойида эса Буюк Британияда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтади. Уларнинг натижаларига кўра бош вазирнинг кейинги тақдири ҳал бўлади. Жонсон эса оғир боши билан Россия-Украина мавзусига шўнғимоқда: қўшин жўнатишга тайёр ва ҳатто ўзи Шарқий Европага бормоқчи.
Ҳар томондан унга тетиклантирувчи маслаҳатлар берилмоқда. "Бу сафар Путин тушуниши керакки, агар у НАТО иттифоқчиларидан бирига ёки Европа Иттифоқининг нейтрал аъзосига тегинишга журъат қилса, биз жанг қиламиз, ва биз ҳозир тайёргарлик кўришимиз шарт", - дея ёзади The Times нашрида Жонатан Пауэлл, бош вазир Тони Блэрнинг собиқ аппарат раҳбари.
Айримларнинг ўзи Британияни Ироққа юришга тортиш учун очиқ-ойдин алдовда иштирок этганини эслатмай, жим тургани яхшироқ эдими. Усуллар ҳеч ҳам ўзгармаган – разведканинг тўқиб чиқарган маърузалари, матбуотдаги кенг кўламли кампания.
Сўнгги ҳафталарда Украина атрофидаги вазиятга ўт қўяётган британиялик журналистларнинг фикр захиралари қуриб битган ва фотобанклари бўшаб қолган. The Times қўлидаги қурол бўлган киевлик уй бекасининг битта суратини, уни фамилиясни турлича атаб, у хабардан бунисига бунисдан унисига қўймоқда. Нима фарқи бор? Ўзини кўрсатиб турсин ва русларга бўш қўймасликни ваъда берса бўлди-да.
АҚШ ва НАТО жавоби – хавфсизлик муаммоларини “аралаштириб юбориш”
Бугун жиддий сайлов муаммолари бўлганлар Россияга қарши ваҳимада ёниб куймоқда. Жонсон ва Байденнинг рейтинглари бир ҳол, Макрон апрелда сайловда қатнашади. Барча зудлик билан ўзини бир нарса билан банд қилиши зарур.
Иттифоқчиларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ўз кучларига шубҳа қилаётган немисларни жойидан жилдириш. Украинага қурол етказиб беришдан уялиб бош тортган, эмишки, ўтган асрнинг ўртасидан буён ёмон тасаввурлар бор, янги Германия ҳукумати барибир у ерга каска жўнатди.
Германиядан каска эмас, балки у "Шимолий оқим-2"дан воз кечишини кутишмоқда, албатта.
Бундай ўзини майиб қилишлик чақириғи билан аввало Буюк Британия ва АҚШ чиқмоқда ва улар ўз муаммоларини ҳал қилишга умид қилишмоқда – жумладан, немислар ҳисобидан.
Британия бош вазирининг Россия атрофидаги вазиятга мой сепиб, ўзиникилари орасидаги жазодан қутилиб қолиш қўлидан келадими, маълум эмас. Бу ният аниқ янги эмас.
Агар бу Россияга боғлиқ бўлса, унда уруш бўлмайди - Лавров
Унинг ўтмишдоши Тереза Мэй Скрипаллар ва қаттиқ санкция режими мавзусини айлантириб, бу усулдан фойдаланганди. Унинг Россия капиталига қарши ваъда қилган кураши ўшанда Роман Абрамовичга виза бермаслик билан аҳмоқона ва шармандаларча якунланганди.
"Челси" хўжайини учун бу чивин чаққандек бўлган, Мэй хонимнинг ўзи эса охир-оқибат ҳиқиллаб, бош вазир қароргоҳини тарк этганди.
Янгиликлар лентаси
0