Самарқандда кекса кишининг юзига тепган фуқаро аниқланди

© Фото: Самарқанд вилояти ИИБСамарқандда кекса одамнинг юзига тепган йигит ИИБга олиб келинди
Самарқандда кекса одамнинг юзига тепган йигит ИИБга олиб келинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2022
Oбуна бўлиш
Воқеа Самарқанд шаҳри Қўшчинор маҳалласида содир бўлган. 15 ёшли вояга етмаган бола маҳалладошининг юз қисмига тепиб ҳодиса жойини тарк этган.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Самарқандда кекса одамнинг юзига тепган йигит аниқланиб, ИИБга олиб келинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, воқеа 2022 йилнинг 24 январь куни соат тахминан 19:00 ларда Самарқанд шаҳри Қўшчинор маҳалласида содир бўлган. 15 ёшли вояга етмаган Ў.А. маҳалладоши, 54 ёшли фуқаро Ф.Р.нинг юз қисмига тепиб ҳодиса жойини тарк этган.
Буни боланинг таниши Р.К. тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Таъкидланишича, Ў.А.нинг ота-онасига нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Шунингдек, бўлиб ўтган ҳодиса мактаб раҳбарияти иштирокида ҳам муҳокама этилган.
“Қўшимча сифатида айтиш мумкинки, Ў.А. спорт билан шуғулланиб келган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда айтилганидек, йигит тиктокчи ёки тармоқ фаоли эмас”, - дейилган хабарда.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Мавзуга оид:

Самарқандда йигит йўлда кетаётган кексани уриб қочди – видео
Янгиликлар лентаси
0