Йил бошидан бери 5,5 млрд сўмлик газ ўғирланди – Энергетика вазирлиги

© Sputnik / Наталья СеливерстоваПредупреждение об опасности рядом с трубой газопровода на фасаде здания.
Предупреждение об опасности рядом с трубой газопровода на фасаде здания. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2022
Oбуна бўлиш
Улгуржи истеъмолчилар январь ойининг 25 кунида 4,9 млн куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланган. Бу 280 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йил бошидан 25 январга қадар улгуржи истеъмолчилар томонидан 215 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.
Тадбир натижаларига кўра, республика бўйича 4 млн 900 минг куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган. Бунинг оқибатида газ таъминоти корхоналари манфаатларига 5,5 млрд сўм зарар етказилган.
Вазирлик маълумотига кўра, ушбу ҳажмдаги табиий газ 280 мингта та хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг.
Ўзбекистон барча ҳудудларида газ таъминоти тўлиқ тикланди
Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Янгиликлар лентаси
0