Жамият

“Баунти”:“Кинотеатр” телеканалида намойиш этилган очиқ саҳналар юзасидан текширув бошланди

CC0 / JESHOOTS-com / Девушка в постели ест попкорн и держит пульт. Архивное фото
Девушка в постели ест попкорн и держит пульт. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Кинотеатр” телеканали орқали эфирга узатилган фильмда очиқ саҳналар намойиш этилди, текширув бошланди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда "Кинотеатр" телеканали орқали эфирга узатилган фильмларнинг бирида очиқ саҳналар намойиш этилгани ҳақидаги лавҳа жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Мазкур лавҳа 2021 йил 31 январь куни соат 22:00да эфирга узатилган "Баунти" фильми намойишидан олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш ишлари Агентлик томонидан назоратга олиниб, экспертлар тайинланди.
Ўрганиш якунлари юзасидан тайёрланган хулоса асосида "Кинотеатр" телеканалига тақдимнома ҳамда Ўзбекистон Бош прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш учун маълумот киритилади.
Янгиликлар лентаси
0