Қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл руҳий касалликлар диспансерида "учётда" турган

© Sputnik / Александр КряжевВрач выходит из операционной
Врач выходит из операционной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Oбуна бўлиш
Қизини айиқлар қафасига ташлаб юборган она руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда тургани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборганлиги билан боғлиқ бўлган жиноят иши юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилишича, иш бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган аёл 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турганлиги маълум бўлди.
Айбланувчининг жиноят содир қилган пайтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш юзасидан тергов органи томонидан суд-психиатрия экспертизаси тайинланди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Бундан аввал Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ҳақида маълумот берди. З.Т. исмли аёл ва 31 ёшда. Тошкент шаҳрининг Сергели туманида истиқомат қилади.
Аёл 2018 йилда туғилган қизи ва яна бир фарзанди билан отасининг уйида яшаб келмоқда.
Аёл Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайди. Турмуш ўртоғи Россияга кетган ва ҳозир у билан бирга яшамайди. Шу сабабли аёл руҳий тушкунликка тушиб қолган.
Мутасаддилар ажралиш ёқасига келиб қолга фуқаро З.Т.нинг оиласини яраштириш чораларини кўришган.
З.Т. 2021 йилда "аёллар дафтари"га киритилган ва унга уй-жой ва ажрим масаласида зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. Шунингдек, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан унинг оиласига икки бор озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
Янгиликлар лентаси
0