Дунёда

COVID-19 пандемиясини қандай келажак кутмоқда?

© Sputnik / Антон Денисов / Фотобанкка ўтишГраффити в поддержку врачей в борьбе с COVID-19
Граффити в поддержку врачей в борьбе с COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Италиялик олимларнинг таъкидлашича, “омикрон” штамми коронавирус пандеямисини қандай келажак кутаётганини кўрсатиб бермоқда.
Италиянинг “Спалланцани” институти олимларининг баёнот беришича, COVID-19 пандемиясини “испан гриппи” каби келажак кутмоқда. “Испан гриппи” ХХ аср бошида, аниқроғи 1918-1920 йилларда Европада кенг тарқалган пандемия ҳисобланади.
Sputnik радиосининг хабар беришича, “Спалланцани” Миллий илмий-тадқиқот институти директори Франческо Вайя шундай баёнот билан чиққан.
Олимларнинг таъкидлашича, омикрон штаммнинг бу қадар тез тарқалиши COVID-19нинг худди грипп каби мавсумий касалликка айланишини кўрсатмоқда. Эмлаш эса йилда бир марта амалга оширилади.
“Омикрон” мутацияси кундан-кунга мавсумий касалликнинг хусусиятларини намоён қилмоқда”,- дейди олим.
Олимнинг сўзларига кўра, бутун дунёда эҳтимол ҳар йиллик вакцинация жараёнлари бошланади.
Янгиликлар лентаси
0