Дарига Назарбоева ҳамон маош тўланмайдиган таътилда эканлиги маълум бўлди

© Sputnik / Максим МасловДарига Назарбаева
Дарига Назарбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Oбуна бўлиш
Бугун Қозоғистон парламентининг йиғилишида Дарига Назарбоева иштирок этмади.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Бугун Қозоғистон парламентининг йиғилишида янги спикери сайланди, ушбу мажлисда мамлакат биринчи президентнинг қизи депутат Дарига Назарбоева иштирок этмади.
Унинг ёрдамчиси Жанна Ермекова маълум қилишича, Дарига ҳамон маош тўланмайдиган таътилда – у Нур-Султонда коронавирусдан сўнг ҳозирда соғлиғини тикламоқда.
У таътилга тахминан 3 ҳафта олдин кетганди.
У 11 январ куни президент янги бош вазир исмини эълон қилган парламент мажлисида (онлайн) қатнашмади.
5 январ куни ҳам парламент йиғилишида ҳам кўриниш бермади.
Назарбоева парламентда Иқтисодий ислоҳотлар ва минтақавий ривожланиш қўмитаси аъзоси лавозимида ишлайди.
Янгиликлар лентаси
0