Футбол. Ўзбекистон - Янги Зеландия ўйини бекор қилинди

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон - Янги Зеландия ўртоқлик учрашуви Дубайда бўлиб ўтиши керак эди. Рақиб жамоанинг бирйўла 12 футболчисида коронавирус аниқланган.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Янги Зеландия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Янги Зеландия жамоасининг 12 футболчисида ўйинолди текширувда коронавирус аниқланган. Рақиб жамоа вакиллари бундай ҳолатда ўйнай олмасликлари, мураббий эса таркиб шакллантириш учун етарлича футболчиларга эга эмаслигини айтган.
“Ўз навбатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам футболчилар саломатлиги устувор ҳисобланади. Натижада томонлар бугунги ўйинни қолдиришга қарор қилишди”, - дейилган хабарда.
Шомуродовдан дубль: Ўзбекистон Жанубий Суданни йирик ҳисобда мағлуб этди - видео
ФИФА кунларида доирасидаги Ўзбекистон - Янги Зеландия ўртоқлик учрашуви 1 февраль куни Дубайда бўлиб ўтиши керак эди.
Янгиликлар лентаси
0