Ҳукуматга газ баллонли транспорт воситалари хавфсизлиги бўйича Сенат сўрови юборилади

© Фото: Сенат УзбекистанаСенат готовит парламентский запрос в правительство о безопасности автотранспорта с газовыми баллонами.
Сенат готовит парламентский запрос в правительство о безопасности автотранспорта с газовыми баллонами. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўтган йили газ баллонлари ўрнатилган автомобилларда 14 та портлаш ва 2 та ёнғин чиқиш содир бўлган. Бу 14 кишининг умрига зомин бўлган.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Олий Мажлис Сенати газ баллонлари ўрнатилган транспортларнинг хавфсизлиги бўйича ҳукуматга сўров юборади. Сўровни тайёрлаш тўғрисидаги масала 1 февраль куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилди.
Маълумотларга кўра, 2021 йил давомида республика бўйича газ баллонлари ўрнатилган транспорт воситаларида 14 та портлаш ва 2 та ёнғин чиқиш содир бўлган. Уларда 9 киши жароҳатланган ва 14 киши ҳалок бўлган.
Шунингдек, йиғилишда автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларида газ баллонларини тўлдиришда белгиланган талаб ва тартибларни бузиш ҳолатлари кўплаб учраётгани қайд этилди.
Қашқадарёда “Lacetti” автомобилидаги газ баллони портлаб кетди
Сенаторларнинг таъкидлашича, газ баллонларини автомобилларга ўрнатиш ва тегишли ускуналарни синовдан ўтказиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатилмаган. Газ баллонларининг техник синовдан ўтказилгани тўғрисида қалбаки далолатномалар расмийлаштириш ҳолатлари ҳам бор.
Сўров юбориш масаласи 3 февраль куни ўтказиладиган Сенатнинг 23-ялпи мажлисида кўриб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0