Ишга маст ҳолда келган Тошкент метрополитенининг 2 нафар ходими ишдан ҳайдалди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров Первые пассажиры сергелийской линии Ташкентского метрополитена
 Первые пассажиры сергелийской линии Ташкентского метрополитена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент метрополитенининг икки нафар ходими ишдан бўшатилди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида ишига масъулиятсизлик билан ёндашган метрополитен ходимларига чора кўрилди, деб хабар қилди метрополитен ахборот хизмати.
Хабарда айтилишича, 30 январда Тошкент метрополитенининг Сергели 1 бекатида тунгги навбатчиликни қабул қилиш вақтида бекат навбатчиси М.М. ва фаррош М.С. иш жойига спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда келди.
Вазиятга аниқлик киритилишича бекат навбатчиси М.М ҳамда катта оператор Г.И. фаррош М.С.нинг туғилган кунини нишонлаш мақсадида иш вақтидан аввал кафега боришган ва ходимлар М.М. ва М.С. спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Тиббий экспертиза хулосасига кўра бу ҳол ўз тасдиғини топди.
Ўз ҳатти-ҳаракати билан меҳнат интизомини қўпол равишда бузганликлари учун Ҳаракат хизмати 1- бекат навбатчиси М.М. ва бекат фарроши М.С. билан тузилган меҳнат шартномалари Ўз.Р. МК нинг 100-моддаси иккинчи қисми 4-банди ҳамда "Тошкент метрополитени ички меҳнат тартиби қоидалари"нинг 1-иловаси 2-бандига (иш жойида ёки ишга маст ҳолда, гиёҳвандлик, психотроп ёки захарвандлик воситаларини истеъмол қилиб келиш, буни гувоҳлар кўрсатмаси ёки тиббий ҳулоса тасдиқланган бўлса) асосан бекор қилинди.
Ҳаракат хизмати 1- бекат катта оператори Г.И. эса М.М. ва М.С. спиртли ичимлик истеъмол қилиб иш жойига келганлигини, бу ҳолат метрополитенда ҳаракат хавфсизлигига раҳна солиши ва фожиа билан тугаши мумкинлигини била туриб раҳбариятга маълум қилмагани учун Тошкент метрополитенидан техникавий фойдаланиш қоидаларининг 1-боб, 6-бандини (поездлар ҳаракат билан боғлиқ ҳар бир ходим ҳаракат хавфсизлиги учун ўз мажбуриятлари доирасида шахсан жавобгардир) бузгани сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси биринчи қисми 1- бандига асосан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланди.
Янгиликлар лентаси
0