Маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара)
Минарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Oбуна бўлиш
Айрим тоифадаги объектларга жуда кўп миқдорда зарар етказганликни ифодаловчи қилмишларни оғир жиноятлар қаторига ўтказиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистонда моддий маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида маълум қилинди.
Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идора мутасаддилари, экспертлар, Ёшлар парламенти аъзолари иштирокидаги мажлисда “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Ҳужжатда моддий маданий мерос объектларини нобуд қилганлик, бузганлик ёки уларга шикаст етказганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш кўзда тутилган. Бундай тоифадаги объектларга жуда кўп миқдорда зарар етказганликни ифодаловчи қилмишларни оғир жиноятлар тоифасига ўтказиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, дастлабки тергов ўтказишни прокуратура органларига юкланиши кутилмоқда. Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг ижро этиш мажбурий бўлган кўрсатма ва тақдимномаларини белгиланган муддатда тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланади.
Норбоева қонунларга маданий меросларни сақлашга оид ўзгартириш киритишни таклиф қилди
Янгиликлар лентаси
0