Жамият

Москвага қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

© Sputnik / Наталья СеливерстоваБоинг 767-300 авиакомпании Uzbekistan Airways
Боинг 767-300 авиакомпании Uzbekistan Airways  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Uzbekistan Airways Москвага қўшимча авиақатновларни йўлга қўймоқда.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Uzbekistan Airways Москвага қўшимча авиақатновларни йўлга қўймоқда.
Uzbekistan Airways 6-февралдан бошлаб Москвага Тошкент, Нукус, Урганч ва Термиз шаҳарларидан қўшимча қатновларни йўлга қўяди.
Тошкент - Москва - Тошкент йўналишидаги авиақатновлар ҳафтасига уч маротаба - якшанба, душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.
Нукус - Москва - Нукус йўналишидаги қатновлар якшанба, Урганч - Москва - Урганч пайшанба, Термиз - Москва - Термиз йўналишида парвозлар душанба кунлари амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0