Спорт

Ўзбекистон биатлон федерацияси рўйхатдан ўтказилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишБиатлон. I этап Кубка мира. Мужчины. Индивидуальная гонка
Биатлон. I этап Кубка мира. Мужчины. Индивидуальная гонка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ташкилотнинг асосий мақсади мамлакатда биатлон спорт турини ривожлантириш, оммавийлаштириш ва у билан шуғулланувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Адлия вазирлиги Ўзбекистон биатлон федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби хабар берди.
Бу ташкилотнинг асосий мақсади мамлакат ҳудудида биатлон спорт турини ривожлантириш, оммавийлаштириш ва у билан шуғулланувчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Шунингдек, янги федерация ёш спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ўз аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
Биатлон – қишки Олимпиада спорт тури саналади. У ўзида чанғи пойгалари ва сойли милтиқдан ўқ отишни мужассам этган.
Президентнинг Янги Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисидаги фармонида 2026 йилга қадар қишки спорт турларини ривожлантириш белгиланган. Миллий жамоа аъзолари шакллантирилиб, 2023 йилдан бошлаб ҳалқаро мусобақаларда уларнинг иштироки таъминланади. Ўзбекистон 2026 йилдаги қишки Олимпия ўйинларига камида 10 та лицензияни қўлга киритишни мақсад қилган.
Янгиликлар лентаси
0