Ўзбекистонлик ёш шахматчи FIDE спорт устаси унвонига сазовор бўлди

© Фото: Федерация шахмат УзбекистанаХумоюн Бекмуродов
Хумоюн Бекмуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Oбуна бўлиш
Ҳумоюн Бекмуродов Халқаро шахмат федерацияси спорт устаси унвонига сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг ёш ва иқтидорли шахматчиларидан бири Ҳумоюн Бекмуродов Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) спорт устаси унвонига сазовор бўлди.
Туризм ва спорт вазирлиги хабарига кўра, 2010 йилда туғилган Бекмуродов шу кунга қадар ўсмирлар ўртасидаги кўплаб мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган. 2020 йилда ўтказилган шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионатида ҳам ғолибликни қўлга киритган ва “Спарк” машинаси билан тақдирланган.
Қайд этиш жоизки, 2016 йилда 6 ёшли Ҳумоюн Бекмуродов спорт усталигига номзод бўлган дунёдаги энг ёш шахматчига айланган эди.
"Сен 6 ёшу 5 ойлигингда спорт усталигига дунёдаги энг ёш номзод бўлиб, шахматнинг янги рекордини ўрнатдинг", — деб ёзилган эди Халқаро шахмат федерацияси президенти Кирсан Илюмжиновнинг имзоси чекилган табрик мактубида.
Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони бўлди – видео
Янгиликлар лентаси
0