Порнография ва беҳаёлик: икки мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолати аниқланди

CC0 / Unsplash / NordWood ThemesМужчина держит в руках мобильный телефон
Мужчина держит в руках мобильный телефон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Oбуна бўлиш
Миллий домен маконидаги 289та веб-сайтда порнография, 91та веб-сайтда эса беҳаёлик аниқланди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, Қўмита экспертлари, доимий комиссиялар раислари, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
“Биргина 2021 йилнинг декабрь ҳолатига кўра миллий домен маконидаги 289 та веб-сайтда порнография, 91 та веб-сайтда эса беҳаёлик ва маънавий бузуқлик тарғиботига хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган бўлиб, 2097 та қонунбузарлик ҳолати қайд этилган”, - дейилган хабарда.
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда “Facebook”да 4,7 млн, “Instagram” да 3,7 млн, “Linkedln”да 288 минг, “Телеграм”да 18 млн, “Odnoklassniki”да 16,7 млн, “Twitter”да 51,6 минг ва “В-контакте”да 2,6 млн фойдаланувчилар мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил қилмоқда.
Сенат хабарида ёзилишича, кейинги вақтларда бутунжаҳон Интернет тармоғи ва ижтимоий тармоқларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот материалларини бериб бориш, болаларни Интернетдаги турли ахборот хуружларидан ҳимоялашга қаратилган электрон шаклда иллюстрация қўлланмалари яратиш борасидаги ишлар етарли даражада олиб борилмаган.
“Википедия” платформасида Ўзбекистон ҳақида маълумотлар камлиги ёки эскилиги, оммабоп онлайн платформаларда мамлакатимиз ҳақида сифатли форматдаги тарихий кино ва бадиий фильмлар етишмаслиги туфайли ёшлар ва вояга етмаганларнинг маънавиятга зид турли хорижий контентларга қизиқиши тобора ортмоқда.
Янгиликлар лентаси
0