Россия билан курашда Ғарб қаергача бориши мумкин

© Sputnik / Владимир СергеевФлаги России и ЕС на набережной Ниццы
Флаги России и ЕС на набережной Ниццы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Oбуна бўлиш
Россия ҳам СССР каби доимий Ғарб санкциялари режимида кун кўрмоқда. Аслида, деярли 100 йил олдин киритилган санкциялар асосан уларни киритганларга зарар етказди.
Коллектив Ғарбнинг сиёсий тузуми Россияни санкциялар билан қўрқитмоқда: "жаҳаннам", "олигархларга қарши", банклар ва молиявий тизимга қарши ва ҳоказо. Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трусс айтганидек, "активлар ва мулкни мусодара қилишгача" таҳдид қилинмоқда, лекин ҳозирча бу шунчаки оғизаки пўписалардан нарига ўтгани йўқ, гарчи кенг оммага узатилаётган бўлса ҳам.
Бизга қарши асаб уруши олиб борилаётган бир пайтда, Албион ва Брюсселда ўтирган европалик “бошловчилар” Булгаковнинг машҳур Стёпа Лиходеевидек телеграмма жўнатишмоқда.
Уларда бизни оғир қийноқлар ва яқинлашиб келаётган "иқтисоднинг қулаши" билан огоҳлантиришмоқда. Ҳа бизни олдин ҳан “тилка-пора бўлган иқтисод” билан қўрқитишган эди.
Илгари “халқаро муносабатлар” деб аталган нарсага бугун ё “арзон томошага” айланган. Улар тарихни яхши билмайдиган Европа дипломатияси раҳбарини саҳнага чиқариб “Россия – демократия душмани”ни дейишмоқда.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги чеклаш винтларини бироз қаттиқроқ бурашни ниятини эълон қилиб, бизлардан ўз айбимизни тан олишни талаб қилмоқда. Яъни биз инсониятнинг энг илғор қатлами, озодлик ва демократия тарафдорлари бўлган ўша “олтин миллиард” олдида иқрор бўлишимиз керак.
Бундай жазавани, бизнингча, бир четда, ҳеч ким кўрмайдиган жойда намойиш қилиш керак. Чунки бундай ҳолат ҳар доир унга чалинган киши/томоннинг фактлари йўқ, ўзи ноҳақлигининг белгисидир.
Барча айбларни Россияга тўнкаш сиёсатига – Европанинг ювош матбуоти ҳам сабабчи бўлди дейиш мумкин. Бу нарса бугун пайдо бўлгани йўқ, бунга камида 15 йил бўлган.
Қитъада содир бўлаётган барча ёмон воқеалар учун Москва айбдор ёки жавобгар бўлиши ва барча яхши воқеалар эса Европа Иттифоқи ёки НАТО ёки уларнинг дуэти иштирокида амалга оширилаётгани услубидаги сиёсат 2000 йилларда бошланган эди. У вақтлар бу сиёсат бунчалик яққол эмасди, ўшанда барчаси бирор баҳона, ортга чекинишлар орқали амалга оширилар эди.Ўтган йиллар давомида русофоблар овозлари кучайди, уларни молиялаштириш ва сиёсий қўллаб-қувватлаш кучайди. Россия ўз сиёсий нуқтаи назарини очиқ-ойдин айта бошлаганидан сўнг русофоблар тўғридан-тўғри ҳужумга ўтди. Нафақат давлатнинг ўзига, балким бу ерда яшаёган кишиларга ҳам нишонли зарбалар берила бошлади.
Ҳар доим, Россия одамларни ҳимоя қилиш ниятида эканлигини билдирганида (ҳа, биз биринчи навбатда ёрдамга муҳтож бўлганларни ҳимоя қиламиз, харажатлар кейн), уни “тажовузкорлик”да айблашди.
Ҳар сафар Россия мададга муҳтож кишиларни ўз қаноти остига олмоқчи бўлганда, унга қарата энг ифлос туҳмат тошлари ёғарди. 2008 йилда Жанубий Осетияда шундай бўлган, Қрим билан ҳам шундай бўлган.
Кўп йиллар давомида Россия европаликлар онгида қандайдир “ёвуз”га айлантирилди. Улар, бунинг учун барча воситалардан фойдаланишдан хижолат тортмади.
Британияда “заҳарланиш” билан боғлиқ шубҳали воқеада "Россия изи" ни қидириш. Чехиядаги ҳарбий омборларда портлашлар содир бўлганда ҳам, буни “Руслар қилган” деб эълонқ қилишди. Франция Алп тоғларида "разведка базалари" мавжудлиги ҳақида ғийбатда ҳам "Москванинг қилмишлари" ҳақида гапирилди.
Хуллас, бизнинг мамлакатимизни ойлар ва йиллар давомида барча оғир гуноҳларда айблашди.
Европа оммавий ахборот воситалари уялмасдан "Россияни туҳматда, ёлғончиликда ва нифоқ чиқаришда" айблашди ва психологиядаги прогнозлар ҳали бекор қилинмаганини унутди.
Фақат улар бир нарсани унутиб қўйишди – психиологияда “проекция” деган тушунча бор. Унда инсон ўз айбини, ички ҳимоя туйғуси туфайли, бировнинг айби деб ҳисоблайди.
Дарҳақиқат, аслида айнан Европа ОАВлари ҳар куни Россия устидан ёлғон, туҳмат ва дезинформация ёғдиришган эди.
Ҳа айтмоқчи, Европа тарихида буларнинг барчаси аллақачон содир бўлган. 90 йил олдин Германияда миллий социалистлар ҳокимият тепасига келганида, барча муаммоларда фақат яҳудийлар айбдор деб эълон қилишган эди. Уларга нисбатан нафрат уйғотиш механизма ҳам ўша-ўша.
Ҳаммаси Геббельс айтганидек: кимдир доим ҳақ ва тўғри, улар ривожланиш томон боради. Бошқалар эса – ёмонлар, жамиятни ортга тортадиганлар. Кимдир эркинлик ва демократия учун – бошқалар эса “диктатура ва авторитаризм”ни ёқлайди.
Бугунги Европа нутқида деталлар, тафсилотлар ва ньюанслар керак эмас, чунки улар доимий русофобия олиб боришга халал беради, шуни учун улар ахлатхонага улоқтирилган.
Ксенофобиянинг заҳарли газлари маълум меъёрига етганидан сўнг, уни бошқараётган кишилар фикрига кўра, унинг навбатдаги босқичи бошланади. Бу вақтда дунёнинг – маданиятли, ривожланган экани ҳақида гўёки ҳамма унутиб қўйгандек.
Охири ҳаммаси Москва айтганидек бўлди. Европа Иттифоқи ўзининг сиёсий ўйинлари ва иғволари, “Россияга энерегетик тобелиги” ҳақидаги афсоналари оқибатида газ учун осмон нарх тўлайдиган бўлди.
Москва, бир давлатнинг ички ишларига ҳар қандай ташқи аралашиш, улар қанчалик яхши ниятларда амалга оширилмасин – охир оқибат ҳам ҳарбий ҳам инсоний фалокат билан тугайди, қитъага беқарорлик олиб келади деган эди. Охири шундай ҳам бўлди.
Россия, худди Кассандра сингари, ўзини ўзи умумжаҳон хавфсизлик қўриқчиси деб эълон қилганлар, дунёни жарликка қулатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Лекин Кассандраге ҳеч ким қулоқ солмай қувгани каби - бизнинг давлатга ҳам қулоқ солмай “маданиятли дунёдан” қувишга қарор қилишди. Биз ўзимиз Иккинчи жаҳон урушида асраб қолган ва ҳозир ҳам шунга интилаётган дунёдан.
Янги санкциялар ва бошқа чекловлар қўллашнинг янги таҳдидлари айрим ҳаяжонли кишиларни ваҳимага солиши мумкин холос. Россия ҳам СССР каби доимий Ғарб санкциялари режимида кун кўрмоқда. Аслида, деярли 100 йил олдин киритилган санкциялар асосан уларни киритганларга зарар етказди.
Россия уларнинг барчасига дош берди, кўпчилликни қутқарди, бунинг учун миннатдорлик эшитмаса-да ўз йўлини ишонч билан давом эттирмоқда. Ва буларнинг барчаси нафақат бизнинг кучимиз туфайли, балким ҳақиқат биз томонда бўлгани учун ҳам.
Янгиликлар лентаси
0