Жамият

Россиядан Тожикистонга учган 2та самолёт Тошкент аэропортига қўнди

© Sputnik / Александр Гальперин / Фотобанкка ўтишАэропорт Пулково
Аэропорт Пулково - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия шаҳарларидан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига учган 2та самолёт Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Россия шаҳарларидан Хўжандга учган 2та самолёт Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлди.
Москва ва Екатеринбургдан “Уралавиа” (78 йўловчи) ва S7 (187 йўловчи) авиакомпанияларига қарашли самолётлар Ўзбекистон аэропортига йўналтирилди, деб хабар қилди РИА Новости Uzbekistan airports АЖга асосан.
Бугун Хўжандни қуюқ туман қоплади. Ҳозир ҳаво кемалари маршрутни давом эттириш учун қулай об-ҳаво шароитини кутмоқда.
Янгиликлар лентаси
0