Шерзодхон Қудратхўжа ЎзЭОАВМА раҳбари бўлди

Шерзод Кудратходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2022
Oбуна бўлиш
Қудратхўжа Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ўз хоҳишига кўра кетган Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси бўлди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Шерзодхон Тожиддинхон ўғли Қудратхўжа Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) Бошқарув раиси лавозимига сайланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси аъзоларининг умумий йиғилишида маълум бўлган.
UzReport хабарига кўра, Кинематография агентлиги бош директори, Ассоциация раиси Фирдавс Абдухолиқов йиғилишда ўз лавозимидан озод этишни сўради. Бир овоздан ариза қониқтирилиб, у лавозимидан озод этилган.
Абдухолиқов ўрнига Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори ва Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа сайланган.

Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги можаролар

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва “Sevimli” телеканали ўртасида манфаатлар тўқнашуви бўлаётгани тўғрисида хабар тарқалган эди.
"Севимли" телеканали бош директори вазифасидан озод этилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари бўйича ўрганиш ўтказди ва натижаларини маълум қилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланган.
"Сабрия" сериали бўйича ўтказилган экспертиза натижалари эълон қилинди
“Кинематография агентлиги бош директори Ф.Ф.Абдухолиқов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг ажратилишига эришиб, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган”, - дейилган эди хабарда.
Янгиликлар лентаси
0