Иқтисод

Техник хизмат кўрсатиш маркази ходимлари 11 млрд сўмлик кешбэкни ноқонуний олган - ДСҚ

© Фото: ГНК УзбекистанаКешбэк за покупки
Кешбэк за покупки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
2022 йил 1 январдан харид учун берилган чекни “Soliq” иловасида рўйхатдан ўтказган фуқаролар харид суммасидан 1 % кешбэкка эга бўлмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХКМ) ходимларининг кешбэкка эга бўлиш мақсадида ўзгаларнинг хариди учун шаклланган чекларни ўз номидан рўйхатдан ўтказиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, жорий йил 1 январдан 1 февралга қадар 32 755 242 та харид чеки онлайн назорат-касса техникалари орқали чоп этилган. Шундан 1 482 563 тасига “Soliq” мобил иловаси орқали 19,4 млрд сўмлик кешбэк ҳисобланган.
Рўйхатдан ўтказилган чеклар таҳлил қилинганда, айрим ТХКМ ходимлари кешбэкка эга бўлиш мақсадида вазифаларини суиистеъмол қилгани аниқланган.
Хусусан, 3 ТХКМ ходими ўзлари хизмат кўрсатаётган 281 та тадбиркорлик субъектининг 11 млрд сўмлик 15,9 мингта харид чеки рўйхатдан ўтказган.
Фуқаро Қ.Н. 178 нафар тадбиркорнинг 7 524 та 5,8 млрд, Қ.А. 80 нафар тадбиркорнинг 5 206 та 4,6 млрд, Р.Ф. эса 23 нафар тадбиркорнинг 3 131 та 0,6 млрд сўмлик чекларини “Soliq” мобил иловасида QR код орқали рўйхатдан ўтказган.
Улар харидни амалга оширмасдан рўйхатга олинган чеклар учун ҳисобланган кешбэк суммаси бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларидаги харид учун берилган онлайн назорат-касса техникаси QR кодли чекини “Soliq” иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар харид суммасидан 1 % кешбекка эга бўлмоқда.

“Soliq” мобил иловасини қандай юклаб олиш мумкин

Харид чекини рўйхатдан ўтказиш учун телефонда “Soliq” мобил иловаси ўрнатилган бўлиши шарт. Иловани “Play Market” (Android) ёки “App Store” (iOS) орқали юклаб олиш мумкин. Илованинг “Умумий хизматлар” бўлимида "Кешбэк" тугмасини босиб, штрих кодли (QR-kod) харид чекини телефон камераси орқали рўйхатдан ўтказиш керак. "Кешбэк" бўлимида штрих код расми кўрсатилган тугмани босиш керак. Шундан сўнг камера харид чеки штрих кодига йўналтирилса, у автоматик тарзда штрих кодни ўқийди.
Илованинг "Менинг чекларим" бўлимида сканер қилинган чеклар рўйхати шаклланади. Харид чекларидан тушган кешбэк йиғилиб боради ва "Умумий кешбэк суммаси" бўлимида кўринади. Ой бошида ўтган ойда йиғилган кешбэк маблағлари тўлиқ кўринади.
"Тушумлар тарихи" бўлимида харид чекини сканер қилиш орқали йиғилган кешбэклар тарихини кўриш мумкин. Йиғилган маблағларни "Картага пул ўтказиш" бўлимида банк картасига ўтказиб олиш имконияти бор.
Баъзи чеклар иловадан рўйхатдан ўтмайди. Чунки, айрим тадбиркорлар тақдим этадиган харид чеклари Солиқ қўмитаси томонидан белгиланган талабларга мос келмайди. Масалан, баъзи ҳолларда харид чекида "Фискал белги" ва штрих код бўлишига қарамай, уни рўйхатдан ўтказиш пайтида илова "Чекдаги маҳсулот коди (MXIK) хато" деб кўрсатади. Маҳсулот кодида хатолик аниқланган тадбиркорлик субъекти ҳақидаги тўлиқ маълумотларни солиқ органларига етказиш керак бўлади.

Мавзуга оид:

Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиб, қанча пул ишлаб олишди
Ўзбекистонда харид чекини рўйхатдан ўтказганларга харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади
Янгиликлар лентаси
0