Колумнистлар

Миллиардлаб сармоялар ва янги иш ўринлари: Россия билан энергетик ҳамкорлик

© REUTERS / Olesya AstakhovaГазовая станция компании "Лукойл" в Джаркудуке, Узбекистан
Газовая станция компании Лукойл в Джаркудуке, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия инвестициялари Ўзбекистонда янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда энергетика балансини диверсификация қилиш учун хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik. 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ташкил этилганига уч йил тўлди. Вазирлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири энергетика соҳасида Россия билан ҳамкорлик қилишдир. Энергетика вазирлиги ва Россия иштирокидаги энг муҳим лойиҳалар ҳақида батафсил Sputnik шарҳида ўқинг.
Ўзбекистон ва Россия энергетика соҳасида узоқ вақтдан бери ҳамкорлик қилиб келади. Ўтган йил сўнггида Россия ва Ўзбекистон ўртасида бўлиб ўтган II Минтақалараро ҳамкорлик форумида маълум бўлганидек, мамлакатлар умумий қиймати 20 миллиард доллардан ортиқ қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Мамлакатлар энергетиканинг айнан қайси йўналишини ривожлантирмоқда-батафсил шарҳимизда.

Энг муҳим ҳамкорлар ҳақида

Ўзбекистон Энергетикасининг асосий россиялик ҳамкорлари ҳақида сўз кетганда биринчи навбатда “Лукойл” компаниясини таъкидлаб ўтиш жоиз. Компания 2004 йилдан буён Ўзбекистонда газ соҳасини ривожлантириш учун 8 миллиард долларга яқин сармоя киритган.
Ўша 2004 йилнинг ўзида Республика “Газпром” компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Фақатгина битта лойиҳа доирасида (Ўзбекистоннинг Устюрт вилоятидаги геологик қидирув ишлари) компания 2006 йилдан 2013 йилгача 383 миллион доллар сармоя киритган.
Мамлакат энергетика ривожига “Зарубежнефт” АЖ ҳам ҳисса қўшмоқда. “Зарубежнефт” 2019 йилда "Андижоннефт" АЖ билан биргаликда “Андижонпетро” корхонасини рўйхатдан ўтказган. Ўтган йил якуни маълумотларига кўра, “Андижонпетро”нинг бутун фаолияти бўйича нефть қазиб олиш ҳажми 13 584 тоннани ташкил қилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ёқилғи қуйиш шохобчасини очган "Татнефт" корхонаси, Сирдарё ИЭС энергия блокларини модернизация қилаётган “Қувват машиналари” (“Силовые машины”) корхонасини ҳам муҳим ҳамкорлар қаторига киритиш мумкин.
Бу лойиҳаларнинг барчасини икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг изчил ривожланиши сифатида баҳолаш мумкин ва бу ишлар ҳамон давом этмоқда, – дейди Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳри филиали доценти Шуҳрат Бобохўжаев.
“УНИКОМ” нефть конлари ускуналари заводи, “Қувур металлургия компанияси” ОАЖ, “Парма-Телеком” МЧЖ, Уфа илмий-техника маркази, “РОТEК” АЖ ва бошқа кўплаб компаниялар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти корхона ва ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирди”, — деди Бобохўжаев.

Инвестициялар экспортга ёрдам беради

Россия томонидан Ўзбекистондаги лойиҳаларнинг молиялаштирилиши янги саноат корхоналари очилишини ҳам рағбатлантирмоқда. Масалан, ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Газпром, Росэксимбаек ва ЭКСАР компаниялари кўмагида Қашқадарё вилоятида Uzbekistan GTL заводи ишга тушди.
Корхонада қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бошқача қилиб айтганда: Ўзбекистон энди ёқилғи сотиб олиш ўрнига ўзи уни ишлаб чиқаради. Бироқ, қувват ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, ички бозор эҳтиёжларини қондириш Ўзбекистон энергетика соҳасининг ягона вазифалари эмас, дейди экспертлар.
Бугунги кунда Ўзбекистонда энергетика балансини диверсификация қилиш зарур: газга қарамликни камайтириш ва ички фойдаланиш ҳажмини, шунингдек, газ истеъмолини ошираётган Хитойга экспорт ҳажмини ошириш, дея ҳисоблайди Миллий энергия хавфсизлиги жамғармасининг етакчи таҳлилчиси Игор Юшков.
Унинг фикрича, Ўзбекистонга бу мақсадларга эришишда Росатом томонидан Жиззах вилоятида қуриладиган атом электр станцияси (АЭС) ёрдам бериши мумкин. Объект қурилишининг тахминий қиймати 11 миллиард долларни ташкил қилади.
“Ҳозирча ички бозорда истеъмоли кўп бўлгани учун Ўзбекистон газни чекланган миқдорда сотаётганини кўриб турибмиз. АЭС бу муаммони ҳал қилишга имкон беради ва газни маълум ҳажмларда экспорт қилиб, даромад қилиш мумкин”, - дейди мутахассис.

МО нинг сув-энертека муаммолари ҳал бўляптими?

Россия Ўзбекистонда гидроэнергетика ривожланишини ҳам қўллаб-қувватлайди. Шундай қилиб, ўтган йилнинг ноябрь ойида Пскем ГЭСи қурилиши бошланди. Ишлаб чиқарилган электр энергияси бўйича мазкур ГЭС Чорвоқ ГЭСидан сўнг иккинчи ўринга чиқади. Объект қурилиши учун Россия давлат тараққиёт корпорацияси "ВEБ.РФ" 75 миллион доллар кредит ажратди. ГЭС 2026 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Россия Марказий Осиёдаги сув-энергетика муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бера олади, дея ҳисоблайди Россия Федерацияси Миллий энергия хавфсизлиги жамғармасининг етакчи эксперти Станислав Митрахович.
“Ўзбекистонда газ бор, лекин мамлакатда қишлоқ хўжалиги ва пахта корхоналари учун сувга эҳтиёж сезилмоқда, Тожикистон ва Қирғизистонда эса газ йўқ, лекин сув бор. Амалиёт шуни кўрсатадики, буни воситачи орқали ҳал қилиш мумкин, бу эса Россия”, - дея аниқлик киритди эксперт.
Шунингдек, келажакда қурилаётган барча лойиҳаларда одамлар ишлаши керак. Хусусан, Ўзбекистонда энергетикани янада ривожлантиришнинг муҳим омили бу соҳага ихтисослашган мутахассисларни тайёрлашдир, дейди Игорь Юшков.
Шу муносабат билан Россиянинг учта олий ўқув юрти: МИФИ, МИСиС ва Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг энергетика соҳаси мутахассисларини тайёрлашда Ўзбекистондаги филиалларининг аҳамияти ортиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0