Ҳодисалар

Ўзбекистондан 44 минг $ни яширинча олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Доллары США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
44 минг $ни яширинча олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Андижон вилоятида “Дўстлик” чегара божхона пости орқали чиқиб кетаётган фуқаро Х.Ж бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Натижада фуқаронинг автомобилида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, рухсат этилган меъёрдан ташқари яна 44 минг долларни олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош этилди.
Cуриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0