Ҳодисалар

Қозоғистонда юк поезди йўлдан чиқиб кетди

© ZTB QazaqstanСход грузовых вагонов на участке Мойынты-Сарышаган
Сход грузовых вагонов на участке Мойынты-Сарышаган  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қозоғистонда буғдой ортилган юк поездининг 12та вагони йўлдан чиқиб кетди. Олма-Ота, Чимкент, Павлодар, Нур-Султон ва Уральск йўналишларида поездлар жадавалдан кечикиб ҳаракатланмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik. Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида юк поездининг 12та вагони йўлдан чиқиб кетди деб хабар қилмоқда "НК "Қазақстан темір жолы" АЖ.
© ZTB QazaqstanСход грузовых вагонов на участке Мойынты-Сарышаган
Сход грузовых вагонов на участке Мойынты-Сарышаган  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2022
Сход грузовых вагонов на участке Мойынты-Сарышаган
Авария 1 феврал куни соат 13:55да содир бўлган. Поезд буғдой олиб кетаётган бўлган. Унинг йўлдан чиқиб кетиши сабаби - вагоннинг ён рамаси синиб кетиши, - дейилган расмий хабарда.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида 12та вагон йўлдан чиқиб кетган. Айни дамда Сары-Шаган, Шу ва Балхаш бекатларининг қурилиш поездлари авария оқибатларини бартараф қилишмоқда.
Шунингдек, Олма-Ота, Чимкент, Павлодар, Нур-Султон ва Уральск йўналишларида ҳаракатланувчи поездлар ушбу авария туфайли жадвалдан кечикиб ҳаракатланаётгани маълум қилинган.
© ZTB QazaqstanСход грузовых вагонов на участке Мойынты-Сарышаган
Сход грузовых вагонов на участке Мойынты-Сарышаган  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2022
Сход грузовых вагонов на участке Мойынты-Сарышаган
Янгиликлар лентаси
0