Иқтисод

Хитой - Ўзбекистон йўналишида биринчи контейнер поезди йўлга чиқди

© Fotolia / Marco2811Перевозка контейнеров по железной дороге
Перевозка контейнеров по железной дороге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Контейнер блок поезди дастлаб Хитойдан Владивостокка денгиз орқали, ундан сўнг Ўзбекистонга темирйўл орқали етиб келади.
ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik. Хитой - Ўзбекистон йўналишида биринчи контейнер блок поезди йўлга чиқди, деб хабар қилмоқда ЎТЙ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, контейнерлар дастлаб денгиз орқали Хитойнинг Циндао портидан Россиянинг Владивосток портига етказиб берилган. 30 январда эса у ердаги Мыс Чуркин темирйўл станциясидан Ўзбекистоннинг Чуқурсой бекатига қараб йўлга чиққан.
Блок поезди ўз таркибига халқ хўжалиги моллари ортилган 70 та 40 футлик контейнерларни олган бўлиб, Мыс-Чуркин станциясидан Чуқурсой станциясига етиб келиш вақти 11-12 кунни ташкил этади.
Хитой - Россия - Ўзбекистон йўналиши бўйича ҳаракатланаётган биринчи контейнер блок поезди "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ ва РЖД Бизнес Актив ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Маълмуот учун, Россия ва Ўзбекистон орасида сўнгги йилларда темирйўл алоқасини ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, РЖД ва ЎТЙ келишувларига асосан 2021 йилда илк бор “Агроэкспресс” лойиҳаси иш бошлаган эди. Унга кўра агросаноат комплекси юклари темир йўл транспортида жуда тез фурсат ичида Россиядан Ўзбекистонга ва Ўзбекистондан Россияга етказиб берилади.
"Агроэкспресс"нинг илк қатногви ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Москва – Тошкент – Москва йўналишида амалга оширилган эди. Бугунги кунда ана шундай қатновларни ойига 2 маротаба ташкил этиш ва 40 та қирқ футли автоном рефрижераторли контейнерлар ҳажмига етказиш тўғрисида келишувга эришилган.
Янгиликлар лентаси
0