Дунёда

Лукашенко машқларида иштирок этаётган барча ҳарбий техникани сотиб олишга қарор қилди

© Пресс-служба президента БеларусиВстреча Александра Лукашенко и Сергея Шойгу
Встреча Александра Лукашенко и Сергея Шойгу  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
НАТО ва Украина ўзини тутишидан келиб чиққан ҳолда бу жуда муҳим - Лукашенко.
ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко иттифоқ қўшинлари ўқув-машқларида иштирок этаётган барча ҳарбий техникани сотиб олишга қарор қилганини маълум қилди.
“Биз Россиядан Беларусга жуда кўп техника олиб келганимизни ҳамма кўрди, жумладан замонавий техника ҳам... Бизнинг ҳарбийларимиз ҳам ушбу техникани нафақат суратда кўриши, балким қўл билан ушлаб кўришлари, қардош россияликлар билан бирга ушбу техникадан фойланишни ўрганиши жуда муҳим. Чунки бу ерга олиб келинган барча ҳарбий техникани биз сотиб олишни режалаштирмоқдамиз. Кейинги йилда ҳам ва ундан кейин ҳам”, - деди Лукашенко Россия мудофаа вазири Сергей шойгу билан бўлган учрашувда.
“НАТО ва Украина ўзини тутишидан келиб чиққан ҳолда – бу жуда муҳим”, - деб қўшимча қилди Лукашенко.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Беларусь ва Россия ҳарбий ўқув-машқларида иштирок этиш учун қўшни давлат ҳудудига Россияда С-400 стратегик зенит-ракета мажмуасининг бир неча дивизионлари олиб келинган эди.
Иттифоқчилик ҳарбий ўқув машқларининг биринчи босқичи 9 февралга қадар бўлиб ўтади. Унда Беларусь ҳудудида қўшинларни қайта жойлаштириш амалга оширилади. “Иттифоқ қатъияти” номли иккинчи босқич 10-20 февраль кунлари бўлиб ўтади ва унда икки давлат қўшинлари биргаликда террорчилик ва ташқи хавфларга қарши туришни ўрганишади.
Янгиликлар лентаси
0